ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан:
- қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишни;
- газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликни;
- зарурат бўлмаса, тунги вақтларда транспорт воситасида ҳаракатланмасликни сўраган.
Аввалроқ, ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига махсус маълумот билан чиққанди.
Бошқарма хабарига кўра, ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.






