Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:49 / 26.01.2021
9576
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга бир йилда қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди
2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайган.
2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.
Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди:
- Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз);
- Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз);
- Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз);
- Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз);
- Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз);
- Озарбойжон - 2,2 минг киши (0,1 фоиз);
- Беларус - 1,6 минг киши (0,1 фоиз).
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026