09:39 / 29.01.2021
16778

Актёр Василий Лановой вафот этди

Собиқ иттифоқ халқ артисти Василий Лановой 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин хабар берди. 

“Қайғули хабар келди. Ажойиб артист, халқнинг севимли актёри Василий Семенович Лановой ҳаётдан кўз юмди”, деб ёзган Собянин.

Лановой 2 январда коронавирус билан шифохонага ётқизилган. 28 январга ўтар кечаси актёрнинг аҳволи оғирлашиб, жонлантириш бўлимига ўтказилган. 

Актёр яқинда 87 ёшини қаршилаган эди.

Лановой 1934 йил 16 январда Москвада туғилган. Ўз ижодини 1957 йилдан Е.Вахтангов номидаги театрда бошлаган. Актёр театрдаги ролларидан ташқари, 70дан кўпроқ кинороллар ижро этган. Жумладан, у “Алвон елканлар” (“Алые паруса), “Офицерлар” (“Офицеры”), “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” (“Семнадцать мгновений весны”) каби машҳур фильмлардаги роллари билан мухлислар қалбидан ўрин олган. 

Лановой кўплаб орден ва давлат мукофотлари соҳиби ҳисобланади.

Top