Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби белгиланмоқда.
Хусусан:
- Сув хўжалиги вазирлиги пахта етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб бериши;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун жорий этилган сувни тежайдиган технологияларга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб бериши;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни ўз вақтида талабгорлар ҳисоб рақамларига ўтказиб бериши кўзда тутилмоқда
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича туманлар ва ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этишга масъуллиги тасдиқланяпти.
Шу билан бирга, мазкур тизимни ривожлантириш бўйича ҳукумат низоми ишлаб чиқилди.
Низомга кўра, сувни тежайдиган технология жорий этилган майдонлар (ҳар бир контур) учун субсидия Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан фақат бир маротаба, жорий этилган сувни тежайдиган технологиялар камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилади.
Ушбу низом талаблари:
- пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун 2021 йил 1 январдан бошлаб сувни тежайдиган технологиялари жорий этилган майдонларга;















