Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди.
Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига ушбу лавозимга Бахтиёр Раҳмонов тайинланди.
Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Олмазор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига биринчи ўринбосар бўлиши хабар қилинганди.
Бундан олдин, Абдумажид Муллажонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Мавзуга оид
18:57 / 05.02.2026
Ёнғин вақтида асосий эшикка эмас, эвакуацион чиқиш зинасига йўналиш керак – фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш лозим?
09:34 / 05.02.2026
Тошкентда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
09:18 / 04.02.2026
“Юзимни бузиб қўйишди” – Тошкентда сохта косметологлар жиноий жазога тортилди
21:31 / 02.02.2026