Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувга қайтиши Теҳронга боғлиқ – Оқ уй
Агар Теҳрон ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қайтса, Вашингтон ҳам шундай қилади, деди Оқ уй матбуот котиби.
АҚШнинг Эрон ядровий дастури бўйича қўшма ҳаракатлар режасига қайтиши Эроннинг келишув доирасида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришни бошлашига боғлиқ, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.
"Бу дарҳақиқат Эронга боғлиқ. Агарда Эрон келишув доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қайтса, АҚШ ҳам шундай қилади ва сўнгра ундан янада узоқроқ ва мустаҳкам келишувга эришиш учун фойдаланади", - деди Псаки.
Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашига кирувчи турли идоралар вакилларининг Эрон бўйича режалаштирилган учрашувида қандай қарор қабул қилиниши борасидаги саволга Псаки ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаслигини айтди.
"Учрашув Яқин Шарқ масаласига қаратилган. Эрон муҳокамаларнинг бир қисми бўлишига ишончим комил, бу президент учун муҳим масала. Аммо бу қарорлар қабул қилинадиган учрашув эмас. Унда президент иштирок этмайди. Бу идоралараро ишнинг оддий бир қисми", - деб жавоб берди у.
2018 йилда ўша пайтдаги АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқиши тўғрисида қарор қабул қилганди. Шундан кейин Вашингтон Теҳронга нисбатан босим ўтказишни бошлади.
Ядровий дастур бўйича келишув 2015 йилда Эрон, БМТ хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия иштирокида имзоланганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026