Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоят ИИБнинг катта терговчиси ва ҳибсхона бошлиғи 12 минг доллар билан ушланди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг Тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди.
«Ўзбекистон 24» телеканалидаги хабарга кўра, улар ўзаро келишган ҳолда ЖКнинг 1412- ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 1412-моддаси шахсга доир маълумотлар, 182-моддаси эса божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Андижон вилоят автомобил йўллари бошқармасининг бўлим бошлиғи 300 доллар, Шаҳрихонсой ирригация тизими бошқармаси бошлиғи 500 доллар билан қўлга олинган эди.
Мавзуга оид
08:32 / 23.04.2026
Наманганда икки нафар бош мутахассис пора билан ушланди
08:43 / 22.04.2026
Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди
21:32 / 21.04.2026
Хитойда собиқ амалдор Цзэнбин коррупция учун ўлимга ҳукм қилинди
08:55 / 19.04.2026