Эрон Америка санкциялари сабабли нефт экспортида 100 млрд доллар миқдоридаги даромаддан маҳрум бўлди.
Бу ҳақда Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий Кармоншоҳ вилоятида нефт-кимё корхонасига пойдевор қўйиш маросимида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари Эрон иқтисодиётига улкан миқёсда зарар етказган.
«Агарда санкциялар бўлмаганида, эронликлар бунчалик қийин иқтисодий вазиятга тушиб қолмаган бўларди», - деди Жаҳонгирий.
Ўтган йил сентябрда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ санкциялари тикланган 2018 йилдан бери мамлакатнинг умумий йўқотишлари 150 млрд доллар деб баҳоланаётганини маълум қилганди.












