Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бу электрон платформанинг яратилиши ариза берувчига бир марталик парвозларни амалга ошириши учун рухсатномалар олишга онлайн сўров бериш, “Ўзавиация” агентлигининг “Uzbekistan airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” маркази ДУК билан сўровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, сўровларни кўриб чиқиш муддатларини эса 24 соатгача қисқартириш имконини беради.
2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн, синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, Ўзбекистон фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини қуйидаги ҳавола орқали бериш имкониятига эга.
















