Қўмита раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов яқин кунларда бу ҳақда маълумот берилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Бироз орқага қайтадиган бўлсак, пахта ва ғалла соҳасида бизда жуда катта плантациялар бўлган. Шу боис ҳудудларда кичик аэродромлар ҳам бўлган, уларда эса самолётда пахта устига сепиладиган кимёвий моддалар бўлган.

Кичик аэродромлар орқали парвоз қилган кичик самолётлар дала устидан кимёвий моддаларни сепишган. Адашмасам, бизда 17 та кимёвий полигонимиз бор, ундан ташқари шу пайтгача 33 та кимёвий полигонларни рекультивация қилиб ёпдик.

АҚШ ҳарбийлари хизмат олиб борган Қашқадарёдаги Хонобод аэродроми – ҳарбий ҳудуд, қўриқланадиган зона бўлгани учун у ерга кириш имкониятимиз бўлмаган. Шу сабабли ҳудуднинг экологик таҳлилини ёки ҳолатини шу пайтгача ўргана олмаганмиз. 2001 йилдан бошлаб ушбу ҳудуд ҳарбийларнинг ҳисобида тургани боис аниқлик кирита олмаганмиз.

Билишимизча, ўша ерда ҳам худди шунақа [кимёвий дорилар ортилган самолётлар учун мўлжалланган] аэродром бўлган экан. Яъни инсоннинг нафас йўлларига таъсир кўрсатадиган даражада далаларга дорилар сепишга жалб этилган аэродром бўлган.

Биз, ўзимизнинг лабораторияларимизда, у ерни ўрганиш ишини бошлаганмиз. Ҳақиқатда шу нарса бўлганми ўша ерда, айтилаётган гаплар ҳақиқатми-йўқми, шунга аниқлик киритмоқчимиз. Ўша бўйича иш олиб боряпмиз ва яқин кунларда бу ҳақда маълумот берамиз», – деди Исломбек Боқижонов 17 феврал кунги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан бир кун аввал, 2021 йил 19 январда Ўзбекистонга алоқадор бир ҳужжатга имзо чеккан. Унда АҚШ Мудофаа вазирлигига Америка ҳарбийлари жойлаштирилган Ўзбекистондаги база атроф-муҳити туфайли сафарбар этилганларнинг токсик таъсирланишларига доир масалалар бўйича синчковлик билан суриштирув ўтказиш, тадқиқот хулоса ва натижалари умумлаштирилган ҳисоботни президентга тақдим этиш топшириғи қўйилган.

Маълумот учун, америкаликлар К-2 («кей-ту») деб атовчи Қарши-Хонобод ҳарбий инфратузилмаси 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин Афғонистонда аксилтеррор ҳаракатларини амалга ошириш учун Вашингтон бошчилигидаги халқаро коалиция кучларига операция ўтказиладиган муддатга фойдаланишга