«Биз ҳозир Тошкент шаҳрида Экопатрул тизимини жорий этяпмиз. Чамаси 10 кунларда биз уни йўлга қўямиз.
ЙХҲ ходимлари фоторадар, планшетлар каби техникалардан фойдаланяпти, яъни уларда ҳуқуқбузарликни жойида аниқлаб, жойида жарима қўллаш механизми бор. Шундай механизмни биз ҳам жорий этмоқчимиз.
Экополиция деганда... бизда Экология инспекцияси бор. Республика бўйича 1700дан ортиқ экологик инспекторлар фаолият юритади. Уларни планшетлар билан таъминлаяпмиз. 17 миллиард сўмдан зиёдроқ суммага планшетлар олиняпти. Бунга босқичма-босқич ўтамиз.
Тадбиркорнинг фаолиятига аралашиш масаласига келсак, бизда экопатрулларни ташкил қилган ҳолда бунга ҳуқуқимиз бор. 24 соат давомида бунга тўсқинлик бўлмайди. Шу орқали аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли тартибда иш кўришимиз мумкин», – деди Исломбек Боқижонов.














