Norma’нинг ёзишича, қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом (1);
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом (2).
Низом (1) ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Агентликнинг асосий вазифалари:
а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
б) геодезия ва картография соҳасида:
геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
аэрокосмик суратга олиш, топография, геодезия и картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;
давлат геодезия назоратини амалга ошириш;
в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;












