Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда H5N6 парранда гриппи инсонга юқиши ҳолати қайд этилди. Бу дунёдаги илк ҳолат
«Роспотребнадзор» (Россия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат) таркибига кирувчи, Новосибирскдаги «Вектор» маркази инсонларда H5N8 типидаги парранда гриппи билан зарарланиш ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда муассаса раҳбари Анна Попова «Россия 24» телеканали томонидан трансляция қилинган брифингда маълум қилди.
Попованинг сўзларига кўра, вирус Россия жанубидаги паррандачилик фабрикасининг 7 нафар ходимида аниқланган, бу ерда 2020 йил декабрида қушлар орасида грипп эпидемияси тарқалганди. Попова зарарланганларнинг барчаси касалликка чидамли бўлгани, касаллик кечишининг клиник картинаси жуда енгил бўлганини, шу билан бирга, тадқиқотчилар касалланганларда инфекцияга қарши иммунитет бўлганини қайд этишганини айтиб ўтган.
Попова парранда гриппи вируси қушдан инсонга ўтиши илк бор рўй берган бўлса-да, ҳозирча инсондан инсонга юқмаганини қайд этиб ўтган.
«Кейинги мутациялар унга бу тўсиқни (иммунитетни) енгиб ўтишга қанчалик ёрдам беришини вақт кўрсатади. Бундай ўзгариш вирус ҳали инсондан инсонга юқиш қобилиятига эга бўлмаган даврда қайд этилгани бизга кейинги ўзгаришларга - унинг эҳтимолий мутацияларига тайёрланиш, одамдан одамга юқишга қодир бўладиган вақтгача тест тизимларини ва вакцина платформаларини ишлаб чиқиш учун вақт беради», деган у.
2020 йил давомида бир неча давлатда паррандалар орасида H5N8 гриппининг юқори патогенли штамми тарқалиши кузатилганди. Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (ECDC) 2020 йил 19 ноябрида инфекция Европанинг турли нуқталарида — Дания, Франция, Германия, Ирландия, Нидерландия, Швеция ва Буюк Британияда камида 302 марта қайд этилганини маълум қилган.
Бундай ҳолатларнинг аксари ёввойи қушлар популяциясига тўғри келади: ёввойи ғозлар, ёввойи ўрдак ва бошқа турдаги ўрдаксимонларда. Аммо бир неча паррандачилик фермаларида ҳам касаллик тарқалганди.
ECDC томонидан 2020 йилдаги эпидемиялар бўйича ўтказилган тадқиқотларда бу касаллик одамга юқиши билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган.
Юқори патогенли бу вирус H5 ва H7 типларига мансуб ҳисобланади. Бу вирус тарқалиши ҳолати илк бор 1996 йилда аниқланган. 2016-2017 йилларда бу вирус Францияда кенг тарқалиши катта иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2016 йилги маълумотларига кўра, шу вақтгача H5N8 вируси жониворлар орасида тарқалган вақтда инсонга юқиши ҳолати қайд этилмаган. Шу билан бирга, Хитой парранда гриппининг бошқа бир тури — H5N6 инсонга юқиши ҳолати ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
09:04 / 23.08.2025
Канадада 400 бош туяқуш отиб ўлдирилади
17:53 / 07.01.2025
АҚШда H5N1 парранда гриппи билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
00:24 / 04.10.2024
Ветнамдаги ҳайвонот боғида ўнлаб йўлбарслар парранда гриппи туфайли нобуд бўлди
21:22 / 12.04.2023