“Икки ҳафтадан сўнг, барча мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчилар ва талабалар бехавотир юзма-юз таълим тарзига қайтишлари мумкин”, - деди бош вазир. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, одамлар зарур эҳтиёж бўлмаса уйларини тарк этмаслик талаблари 29 мартга қадар давом этади.

Ушбу юмшатишлар Буюк Британия аҳолисининг 85 фоиз яшайдиган Англияга тегишли. Қиролликнинг қолган маъмурий ва сиёсий қисмлари яъни Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландиянинг маъмурлари ўзларининг сиёсатини карантин қоидалари доирасида мустақил равишда белгилайдилар. Аммо, одатда, уларнинг бу борадаги ҳаракатлари Лондон томонидан қўйилган қадамлар билан синхронлаштирилади.