Ўзбекистон | 08:54 / 24.02.2021
5373
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда машина уриб юборган пиёда касалхонада вафот этди

Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳудудида 21 феврал куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Навоий вилоятида яшовчи ҳайдовчи М37 халқаро йўлини кесиб ўтаётган шахсни уриб юборган. Оқибатда пиёда вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 21 феврал куни кеч соат 21:30 ларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган «Nexia» машинаси билан М37 халқаро автомобил йўлининг Иштихон тумани «Кўктепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 54-километрида Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида йўлни кесиб ўтаётган 29 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Маълум бўлишича, пиёда ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бўлган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Иштихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан «Кўктепа» МФЙда маҳалла фаоллари ва оқсоқоллар билан биргаликда муҳокама қилинган. Аҳолига спиртли ичимликларни истеъмол қилиб катта йўлга чиқиб кетиш ёки машина бошқариш хавфли экани тушунтирилган.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид