Янгиҳаётда авария ҳолатидаги 400дан ошиқ уйлар бузилади, аҳоли учун туман марказидан уйлар қуриш режалаштирилган
25 феврал куни АОКАда Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов иштирокида туманнинг истиқболдаги режаларига бағишланган илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими 2021-2023 йилларда туманда амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумотлар берди.
Жумладан, 2021-2023 йилларда Янгиҳаёт туманида умумий қиймати 8,1 трлн сўм бўлган 54та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 14 минг 77та янги иш ўринлари яратилади.
«2021 йил режасига кўра, туманда экспортёр корхоналар томонидан 6,5 млн долларлик товар ва хизматлар экспорти амалга оширилади. Шу билан бирга, 210 гектар ҳудудда «Янгиҳаёт» индустриал парк кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда умумий қиймати 6 трлн сўм бўлган 118та таклиф ва лойиҳалар шакллантирилиб, ҳозирги кунда булар билан ишлар олиб борилмоқда», дейди Ҳаёт Иноғомов.
Туман ҳокими йиғилишда қурилиш соҳасида амалга ошириладиган ишларга ҳам тўхталган. Унга кўра, туман марказида хавфсизлик талабига жавоб бермайдиган уйлар мавжуд.
«149 гектар ҳудудда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 2 қаватлик ёғоч уйлар бор. Ҳозирги кунга келиб, ушбу уйлар «авария» ҳолатига келиб қолган. Шу сабабли ҳозир туркиялик мутахассислар билан бирга лойиҳа ишлаб чиқяпмиз. Айни вақтда ер танлаб, янги уйлар қурилгандан сўнг, аҳолини ўша уйларга кўчиришни режалаштиряпмиз. Лойиҳа доирасида 3 босқичда жами 409та «авария» ҳолатидаги уйларни бузиб, аҳоли учун туман марказидан замонавий уйлар қуриш режалаштирилган.
Тиббий хизматлар сифатини ошириш, камида 4та поликлиника ва 2та кўп тармоқли касалхона, 10та МТТ қуриш, шунингдек, боғчагача қамров, мактабларда дарсликлар билан таъминлаш даражасини 100 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу билан бирга, камида битта давлат ва 2та хусусий олий таълим муассасаси очишни режалаштиряпмиз», дея қўшимча қилган туман ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузида Тошкент шаҳридан 2 131,2 гектар ҳамда Тошкент вилоятидан 2 288,4 гектар, жами 4 419,6 гектар ер майдони ажратилиб, Янгиҳаёт тумани ташкил этилганди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
Мавзуга оид
16:12
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
15:08 / 18.01.2025
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун тўлов “Менинг уйим” тизимида тўланади
17:44 / 17.01.2025