Солиқ бўйича эксперт Нодирбек Хўжабеков «MFaktor» лойиҳасида берган интервьюсида «обналчилар» можароси ва улар билан ҳамкорлик қилган 10 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари бўйнига тушаётган 1 триллион сўм ҚҚС, Давлат солиқ қўмитасининг хатти-ҳаракатлари ва Солиқ кодексининг муайян моддасидаги камчиликлар борасида фикр билдирди.
Экспертга кўра, Солиқ кодексининг 14-моддасида назарда тутилган битимларни ҳақиқий эмас деб топишда мавҳумликлар бор.
«Кодекснинг 14-моддаси 3-хатбошида: «Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Aгар ундай битимлар бошқа муқобил битимларни солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмун ва жиҳатлари ҳисобга олинади», деб ёзиб қўйилган.
«Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар»ни ким аниқлайди? Aсосий масала мавҳум: солиқ хизмати органи нималарга асосан битимни қалбаки деб топади? Бу кўрсаткичлар белгиланмаган.
Бундан ташқари, битимнинг ҳақиқий эмаслигини аниқлаш ваколати кимга берилган?
14-моддада «қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар» фақат солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмаслиги ёзилган. Бунда битим бутунлай бекор бўлади дейилмаяпти, фақат солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди дейилмоқда. Таққослайдиган бўлсак, Фуқаролик кодексининг 113-моддасида: «Битим ушбу кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим)», дейилган. Бу ерда суд томонидан битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, деб аниқ ёзилган», – дейди Нодирбек Хўжаев.
Унинг қайд этишича, битим ҳақиқий эмас деб топилса, мазкур шартнома бўйича қилинган хатти-ҳаракат ҳам ноқонуний бўлади.
«Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 114-моддасида: «Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт»,















