Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозимида иш бошлади
1 март куни «Бунёдкор» футбол клуби Кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Ўзбекистон ва Осиё футболида ўзига хос ўринга эга бўлган «Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди.
«Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида «Бунёдкор» ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!», дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Мавзуга оид
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:36 / 07.05.2026
“Ҳамма бўйнигача қарз” – “Бунёдкор”да юзлаб ишчилар офсайдга тушиб қолди
12:23 / 24.04.2026
«Бунёдкор» ва Ривалдо можароси. Қарзни ким тўлайди?
17:07 / 20.04.2026