18:29 / 02.03.2021
34212

Россия билан мунтазам авиақатнов март ойидан бошланиши мумкин

Россия ҳукумати махсус комиссияси талаблари асосида, Ўзбекистон барча зарур маълумотни тақдим этган ва Россия томони жавоби кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида мунтазам авиақатнов шу йилнинг март-апрель ойларида қайта тикланиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси Россия томонига ўрнатилган тартибда сўров юборган.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият тўғрисида талаб этилган барча маълумот ўрнатилган тартибда Россия ҳукуматига тақдим этилган. Айни пайтда уларнинг жавоб кутилмоқда.

Айни пайтда Россия ва Ўзбекистон ўртасида махсус рейслар орқали парвозлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, Москва-Бишкек йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига биттадан учтага етказилди, Беларусь билан темир йўл қатнови тикланади, Москва-Минск йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтасига уч мартадан беш мартага ошди.

2021 йил 15 февралдан ўзаро асосда Озарбойжон ва Арманистон билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилинди. Россия 27 январдан Финляндия, Вьетнам, Ҳиндистон ва Қатар билан авиақатновларни тиклади.

Top