Навоий вилояти ҳақида тасаввурни ўзгартириш пайти келди. Ушбу вилоятта сўнгги йиллар катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Ушбу ўзгаришларда Zarafshan Golden Group концернининг ўрни алоҳида. Улкан саноат зоналари, замонавий уй-жойлар, инновацион иссиқхоналар, тўқимачилик фабрикалари, меҳмонхона ва ресторанлар буларнинг бари 25 йил олдин 6 кишилик таркиб билан ташкил этилган компаниянинг ҳозирги кундаги кўп тармоқли фаолиятидир.
Унинг таркибига турли ишлаб чиқариш корхоналари бирлашган. Компаниянинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш бўлиб, корхона томонидан 2020 йил ўтган йилга нисбатан 301 та кўпроқ турар-жой мажмуасини фойдаланишга топширган.


Ҳозирда компанияда 2000 дан ортиқ ўзбекистонликлар меҳнат қилади, шундан 1000 нафар доимий ишчилар бўлса, 1000 дан ортиқ мавсумий ва субпудрат корхоналари ишчилардир.
Қуйида Zarafshan Golden Group'нинг асосий фаолият йўналишлари билан танишамиз
Тош майдалаш заводи Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган, заводда 100 га яқин ишчилар фаолият юритишади. Қайта ишланган тоғ минераллари йилига 140 минг метр кубни ташкил этади.


Маҳсулотлар асосан корхонанинг ишлаб чиқариш, қурилишга бўлган эҳтиёжларига ва вилоят корхоналарига етказилиб берилади. Эътиборга лойиқ томони, компания ишчиларининг ойлик маоши ўртача маош бир ярим миллион бўлса, энг юқориси 5-6 миллион сўмдан иборат.
Оҳак ишлаб чиқариш заводи Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган, ходимлар сони 60 кишини ташкил этади. Zarafshan Golden Group компанияси Ўзбекистонда газ танқислигини инобатга олиб, оҳак тошларни кўмир билан пишириш технологиясини жорий қилган. Бу технологияни Ўзбекистонда ягона десак ҳам муболаға бўлмайди. Йиллик қуввати 31 000 тоннани ташкил этадиган завод, маҳсулотлари асосан маҳаллий бозорларга, корхонанинг қурилиш объектларига ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинади.





















