Ўзбекистон | 09:00 / 03.08.2021
10962
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«ZARAFSHAN GOLDEN GROUP» компаниясидан кўпчилик орзу қилган лойиҳа учун чегирмалар тугашига оз муддат қолмоқда

Ишбилармон, замон билан ҳамнафас инсонлар учун уйнинг қулай жойлашуви жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳозир юртимизда кўплаб турар жойлар барпо этилмоқда. Харидорлар эса таклифлар ичидан энг сарасини танлашни истайди.

50 000м2 майдонда қад ростлаётган шаҳарча – “Zarafshan villas”, бу – “Hi-tech” услубидаги элит тоифа коттежлар ҳисобланади.

Коттежлар ўта нозик ишланган архитекторлик лойиҳасига асосланган ҳолда қурилган. Коттежларда бассейн, терасса ҳамда автомобиль қўйиш учун жой ҳам бор.

Коттежлар ўзининг замонавийлиги, шовқиндан холилиги, шаҳар марказигача бўлган масофа яқинлиги ва йўлларнинг тирбанд эмаслиги билан эътиборни жалб қилади.

Эътиборлиси шундаки, коттежларни чегараланган муддатда 20 фоизгача чегирма билан харид қилиш мумкин.

Қулайлик ва ҳашамат: иккитаси бирда

“Zarafshan villas” турар жой мажмуаси – бу оилавий хотиржам ҳаёт учун ажойиб атмосферали маскан. Бу ерда ҳар бир нарса кичик деталларгача ўйлаб чиқилган: архитектуравий-стилистик ечимлар, каттаю кичиклар бўш вақтини мазмунли ўтказишларига, тоза ҳавода ўйнаш ҳамда дам олиш учун ҳар хил кўринишдаги жойлар мавжуд.

Комплекс энг майда деталларгача ўйлаб топилган услубни, замонавий архитектурани, қулайлик ва дам олиш учун зарур барча нарсаларни, алоҳида иш жойини, катта ва кичик жамоа билан тоза ҳавода ўйинлар ва дам олишни ўз ичига олади.

Энди уйингиз атрофида мароқли дам олишингиз мумкин.

“Zarafshan villas” – рақамлар ва фактларда

Энг аввало, “Zarafshan villas” турар жой мажмуасининг жойлашувини қайд этиш жоиз. Бу ерда яшайдиган аҳоли транспорт муаммоларига дуч келмайди. Исталган инфратузилма (мактаб, супермаркет, касалхона, дорихона, ресторан ва ҳ.к.)га тез ва осон етиб олиш мумкин.

Мажмуа яқинида йилдан йилга транспорт йўналишлари, супермаркетлар ва савдо марказлари сони кўпайиб бормоқда, янги офислар яратилмоқда. Турар жой қулай ва йирик шаҳар магистраль йўлига яқин жойлашгани билан ҳам резидентларга қулайлик яратади.

Тўлов муддати – 12 ой. Майдонлари – 2, 3 ва 4 сотих.

Хонадоннинг смарт-тартиби турар жойдан унумли фойдаланиш имкониятини беради. “Zarafshan villas” нинг ҳар бир м2 га максимал вазифалар ўрнатилган.

Маҳсулотлар мустаҳкам ва экологик тоза, эркин режалаштириш имконияти, хоналар орасидаги тўсиқлар, мустақил иситиш тизими, коммунал ҳисоблагичлар, қулай балкон ва бошқалар мавжуд.

Энди эса энг асосийси!

Шошилинг, янги замонавий мажмуада хонадонлар сотуви давом этмоқда. “Zarafshan villas” турар жой мажмуасидан хонадонларни сотиб олиш учун мижозларга қулай шартлар ва акциялар мавжуд.

Компания сизга 12 ойгача муддатли тўлов асосида хонадон харид қилиш имконияти ҳамда 20 фоизгача чегирмаларни тақдим этади.

9 август санасига қадар чегирмаларимиз давом этади. Шошилинг ва орзуингиздаги хонадонга эга бўлинг!

Сотув бўлимида сизни кутиб қоламиз!

Маълумот учун:

+998788885554

+998998445554

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид