Ишбилармон, замон билан ҳамнафас инсонлар учун уйнинг қулай жойлашуви жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳозир юртимизда кўплаб турар жойлар барпо этилмоқда. Харидорлар эса таклифлар ичидан энг сарасини танлашни истайди.

50 000м2 майдонда қад ростлаётган шаҳарча – “Zarafshan villas”, бу – “Hi-tech” услубидаги элит тоифа коттежлар ҳисобланади. 

Тоза ҳаво ва тоғ ёнбағрларини ўз ичига олган бўлиб манзилимиз Қибрай тумани, Арғин маҳалласида жойлашган.

Коттежлар ўта нозик ишланган архитекторлик лойиҳасига асосланган ҳолда қурилган. Коттежларда бассейн, терасса ҳамда автомобиль қўйиш учун жой ҳам бор.

Коттежлар ўзининг замонавийлиги, шовқиндан холилиги, шаҳар марказигача бўлган масофа яқинлиги ва йўлларнинг тирбанд эмаслиги билан эътиборни жалб қилади.

Эътиборлиси шундаки, коттежларни чегараланган муддатда фоизли чегирмалар билан харид қилиш мумкин.

“Zarafshan villas” турар жой мажмуаси – бу оилавий хотиржам ҳаёт учун ажойиб атмосферали маскан. Бу ерда ҳар бир нарса кичик деталларгача ўйлаб чиқилган: архитектуравий-стилистик ечимлар, каттаю кичиклар бўш вақтини мазмунли ўтказишларига, тоза ҳавода ўйнаш ҳамда дам олиш учун ҳар хил кўринишдаги жойлар мавжуд.

Комплекс энг майда деталларгача ўйлаб топилган услубни, замонавий архитектурани, қулайлик ва дам олиш учун зарур барча нарсаларни, алоҳида иш жойини, катта ва кичик жамоа билан тоза ҳавода ўйинлар ва дам олишни ўз ичига олади.

Энди уйингиз атрофида мароқли дам олишингиз мумкин.

“Zarafshan villas” – рақамлар ва фактларда

Энг аввало, “Zarafshan villas” турар жой мажмуасининг жойлашувини қайд этиш жоиз. Бу ерда яшайдиган аҳоли транспорт муаммоларига дуч келмайди. Исталган инфратузилма (мактаб, супермаркет, касалхона, дорихона, ресторан ва ҳ.к.)га тез ва осон етиб олиш мумкин.