18:58 / 03.03.2021
3561

Янгиариқ туманида 317 тонна кўмир талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими ходимлари томонидан Янгиариқ туманидаги омборда кўмир маҳсулотининг талон-торож қилингани фош этилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Терговга қадар текширувда, «Кўмир таъминот» МЧЖ га қарашли кўмир омбори мудири А.Ш. умумий баҳоси 95,2 млн сўмлик 317 тонна кўмир маҳсулотлари камомадига йўл қўйиб, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан омбор мудири А.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top