Қайд этилишича, бу қор ёғишда давом этаётгани, кучли шамол ҳамда Гидрометеорология марказининг 126-сонли хабарномаси асосида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Ҳаракат тўхтатилган вақтда автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилган. Довон йўли очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, эҳтиёт бўлиш сўралган.






