Пенсия жамғармаси иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқи йўқлигини эслатди
Иш стажи бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга эмас.
Пенсия жамғармасининг эслатишича, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилаларида давлат пенсияларини олиш ҳуқуқлари йўқлиги белгилаб қўйилган. Бундай фуқароларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Маълум қилинишича, қонуннинг 7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда эга бўлишлари қайд этилган.
Аввалроқ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланиши хабар қилинганди.
Қонун билан пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қариялар, меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар ёки болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш тартиби ҳам белгиланган. Хусусан, 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган аёллар 60 ёшга, эркаклар 65 ёшга етганларида уларга ёшга доир ижтимоий нафақа тайинланади.
Эслатмада ногиронлиги бор фуқаролар Пенсия жамғармасига мурожаат қилсалар, ногиронлик пенсияси тайинлаш масаласи қонуний асосда кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
13:12 / 19.11.2022
Жазони ўташ даврида меҳнатга жалб қилинган маҳбусларга иш стажи ҳисобланиши мумкин
13:34 / 19.07.2022