Ўзбекистон | 13:05 / 11.03.2021
32708
3 дақиқада ўқилади

Садир Жапаров Тошкентга етиб келди

Бугун, 11 март куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

Фото: ЎзА

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

Шунингдек, олий даражадаги музокараларда маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғиз Президентининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Делегация таркибидан қуйидагилар ҳам ўрин олган:

  • ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев;
  • бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Улуғбек Кармишаков;
  • Жогорку Кенеш депутати Азизбек Турсунбаев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти аппаратининг бўлим бошлиғи Достон Дюшекеев;
  • Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусов;
  • қишлоқ, сув ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Асқарбек Жанибеков;
  • Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Кайрат Иманалиев;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимкадир Бейшеналиев;
  • транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникациялар вазири Гулмира Абдралиева;
  • фан ва таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев;
  • энергетика ва саноат вазири Кубаничбек Турдубаев;
  • Инвестицияларни ҳимоялаш ва жадаллаштириш агентлиги директори Алмамбет Шикмаматов;
  • Миллий хавфсизлик қўмитаси давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Алмазбек Акматалиев;
  • Баткен вилояти ҳукумати ишончли вакили Омурбек Суваналиев;
  • Жалолобод вилояти ҳукумати ишончли вакили Абсаттар Сиргабаев;
  • Норин вилояти ҳукумати ишончли вакили Сабирқул Ашимбаев;
  • Ош вилояти ҳукумати ишончли вакили Жарасул Абдураимов.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид