Ўзбекистон | 09:49 / 15.03.2021
6179
1 дақиқада ўқилади

40 миллион сўмлик тақинчоқларни ўмарган аёл ушланди

Фото: pixabay.com

Шу йилнинг 6 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Акбаробод маҳалласида яшовчи У.Х. исмли аёл туман ИИБга мурожаат қилиб келди. Бу ҳақда «Постда» хабар бермоқда.

Аёлнинг айтишича, шу куни номаълум шахс унинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уйдаги сейфни калит танлаш йўли билан очиб, нархи 40 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган.

Жабрланувчининг аризаси асосида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари бошланган эди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида тақинчоқ ўғриси топилди. 

Қайд этилишича, мазкур жиноятни М.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Мавзуга оид