18:57 / 15.03.2021
20320

Дунёда энг қиммат пулли йўллар рейтинги эълон қилинди

Қайд этилишича, узунлиги 580 километрга тенг Пенсилвания магистралида йўл юриш нархи 112,91 долларни ташкил этади.

Фото: motion_usa / Shutterstock

Австралиянинг Budget Direct суғурта компанияси дунёдаги энг қиммат пулли йўллар рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, дунёда энг қиммат пулли йўл АҚШдаги Пенсилвания магистрали (I-76, Interstate 76) ҳисобланади.

Қайд этилишича, Пенсилвания магистралида йўл юриш нархи 112,91 долларни ташкил этади. Магистрал узунлиги 580 километрга тенг бўлиб, у Пенсилвания штатини кесиб ўтади.

Австриядаги Гроссглокнер йўли энг қиммат пулли йўллар рўйхатида иккинчи ўринга жойлашди – йўл ҳақи 45 доллар.

Пулли йўлларнинг ўртача нархи бўйича мамлакатлар рўйхатини эса Швейцария бошқармоқда - 26,5 доллар.

Иккинчи ўринда Австрия - 16,29 доллар, учинчи ўринда эса Фарер ороллари жойлашди - 16,28 доллар.

Top