«Ҳакам «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқарганини ўз қўли билан ёзиб берибди». «Турон» клуби президенти ва бош мураббийи ЎФАдаги йиғилиш ҳақида
Суперлига 2-тури доирасида якшанба куни Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Турон» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғирликлари ҳақида асабий руҳда гапирган Яйпан клуби бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев душанба куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига чақирилди.
Ташкилотнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан бош мураббийнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув ҳакамлари шаъни ва ўзбек футболидаги қинғирликлар ҳақидаги гаплари юзасидан тушунтириш сўралган. Шунингдек, «Турон» президенти ҳам ўйиндан кейин билдирган фикри юзасидан тушунтириш берган. ЎФАда ушбу воқеалар бўйича ўтказилган йиғилишдан кейин Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбирлари «Турон» клуби президенти ҳамда бош мураббийи билан суҳбатлашди.

Абдуваҳоб Аҳмадалиев: «Ҳакам ўз айбини тан олди. Икки вазиятда ҳам «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқарганини ўз қўли билан ёзиб берибди»
ЎФАдаги йиғилишдан кейин дастлаб «Турон» клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев ўз фикрларини билдирди.

«Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳакамнинг иши ва бош мураббийимиз Исломбек Исмоиловнинг матбуот анжуманидаги гаплари кўриб чиқилди. Ҳакам ўз айбини тан олди. Бу борада Серазитдинов ёзма хат берибди. Ҳақиқатан ҳам, иккита вазиятда «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқарганини ўз қўли билан ёзиб берибди. Яъни бизга берилмаган пенальти ва бизни дарвозамиз томон белгиланган пенальти бўйича айбини тан олган.
Бош мураббийимиз бўйича эса, у айтган гаплар тўғри, аммо ҳақоратомуз сўзлари нотўғри чиққан. Шу томондан улар кўриб чиқишмоқда. Буларга ҳаммасини тушунтирдик, мураббий қандай аҳволда гапирганини. Ўйламанки, қўмита барчасини инобатга олиб, адолатли қарор чиқаради.
Менинг гапларимга келсак, у ерда фақат ўйиндаги вазиятлар ҳақида гапиргандим. Ҳар ҳолда ҳалол футбол учун қатор ишлар қилингани, ҳакамлар билан ишлар олиб борилгани, декларация қўл қўйилганидан кейин ҳам шундай ишлар бўлаётгани ачинарли. Битта ишни бўлди қилмагин, керак эмас дегандан кейин тўхтатиш керак. Билишимча, ҳакамларга барча пуллари вақтида берилади. Ёки ҳакамлар айтишлари керак, бизга пул етмаяпти, пулимиз кам, деб таклифини айтиши лозим», - дейди Абдуваҳоб Аҳмадалиев.
Исломбек Исмоилов: «Қўмитага ҳали ҳам ўша фикрда эканлигимни айтдим»
Клуб президентидан кейин ЎФАдаги йиғилишдан чиққан бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

«Ўша ўйинни ҳамма кўрди. Учрашувда жуда қўпол хатолар бўлганди. Қўмитада ҳакамнинг хатолари кўриб чиқилди, экспертлар ўз фикрларини баён этишди. Ҳақиқатан ҳам ҳакам ўйин натижасига таъсир қилувчи хатоларга йўл қўйгани айтилди.
Ўзимга келадиган бўлсак, қўмитанинг фикри бўйича ўйиндан кейин эмоционал руҳда гапирганман. Буни ўзим ҳам уларга тушунтирдим, учрашувдан кейин ҳиссиётлар остида гапирганман, буни қўмита қарор чиқаришда инобатга олса керак. Ҳар ҳолда ўйингача қилинган меҳнатни майдондаги уч киши ўйнаб-кулиб йўққа чиқариши – ҳар қандай одамни ҳам издан чиқаради. Бу борада уларга ўз позициямни билдирдим, ҳали ҳам ўша фикрдаман, дедим. Тўғри, ҳақоратли гаплар бўлиши мумкин, лекин кимдир нотўғри ҳаракат қилмаса, ҳеч ким бу даражада қуюшқондан чиқмайди. Тез орада қарор чиқаришса керак.
Улар “тўғри фикрларни айтгандирсан, лекин фикрингни етказишда агрессивликка эътибор қаратгансан”, дейишди.
Жамоада ҳам мағлубиятдан кейин тушкун кайфият бўлади. Шунга қарамай, футболчиларни ҳозирги ҳолатдан чиқариш учун ҳаракат қиламиз», - дейди «Турон» бош мураббийи Исломбек Исмоилов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Kun.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 июл куни ЎФАнинг янги президенти этиб Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов сайланганди.
Азизов бу лавозимга сайлангани муносабати билан ЎФА конференциясида сўзга чиқиб, ўзбек футболида тотализатор, келишилган ўйинлар каби тушунчаларни йўқотиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини айтганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Прописка машмашаси, “суд-пуд демайдиган” ҳоким ва Россияга нота — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:15
-
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди
Ўзбекистон | 08:39
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Мавзуга оид

11:31 / 26.05.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди

15:51 / 21.04.2025
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

22:12 / 20.09.2023