Жаҳон | 18:46 / 17.03.2021
5595
1 дақиқада ўқилади

Эстонияда коронавирусга қарши эмлашдан сўнг тромбоз ҳосил бўлиш ҳолатлари қайд этилди

Тромбоз ҳосил бўлиш ҳолатлари AstraZeneca ва Pfizer вакцинаси билан эмланганларда кузатилган.

Фото: Andres Putting

Эстонияда AstraZeneca ва Pfizer компаниялари вакциналари билан эмлашдан сўнг тромбоз ҳосил бўлиши билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Delfi хабар бермоқда.

Биринчи ҳолат AstraZeneca вакцинаси билан эмланган эркакда кузатилган. У вафот этган.

Иккинчи ҳолат Pfizer вакцинаси билан эмланган 82 ёшли эркакда қайд этилган. Тромбоз кўз қон томирида ҳосил бўлган ва эркакнинг кўриш қобилияти бузилган. 

"Ҳозирда бир вакцина иккинчисидан хавфлироқ эканлигини кўрсатадиган аниқ илмий маълумот йўқ", - деди Эстония дори воситалари департаменти маслаҳатчиси Алар Ирс.

Айни вақтга келиб бир неча давлатлар эмланганларда пайдо бўлган муаммолар туфайли AstraZeneca препарати билан эмлашни тўхтатиб турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид