“Вакциналар тўғрисида гапирадиган бўлсак, CОVAХ’нинг 190та мамлакати 2021 йил биринчи ярмида аҳоли заиф қатламларини ҳимоя қилиш учун вакцина дозаларини олиш имкониятига эга бўлади. Бу давлатларнинг 98таси ўзи вакцина сотиб ола олади. Қолган 92таси, шу жумладан Ўзбекистон ҳам вакциналарни беғараз тарзда олади.

AstraZeneca вакцинаси бўйича жуда кўп саволлар бўлди, нега асл ишлаб чиқарувчиси Европада бўлиб, Жанубий Корея ёки Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётгани тушунмовчиликлар келтириб чиқарди. Бу дунёда кенг учрайдиган амалиёт. Йирик компаниялар ишлаб чиқариш қувватларини турли давлатлардан жойлаштирадилар”, – деди Мамадзода.

Kun.uz мухбирининг “Вакциналарнинг барчаси бепул етказиб бериладими ёки фақат синов доирасидагиларими?” деган саволига Мунир Мамадзода шундай қўшимча қилди:

“CОVAХ доирасида ҳали ҳаммага ҳам беғараз вакциналар етказиб берилмади. Ўзбекистон биринчилардан бўлди. Ҳозир 2 250 000 дона режалаштирилган вакцинанинг 660 000 донасини қабул қилиб олдик. Қолганлари бўйича яна музокаралар давом этмоқда”, – деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.