Аниқланишича, фуқаро Х.Т. бошқа бир шахснинг ишончига кириб Навоий шаҳрининг Маҳмуд Торобий кўчасида жойлашган, аслида хусусий фирмага тегишли бўлган 2 сотих ерни 150 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарликда гумонланаётган шахс келишилган пулнинг бир қисмини, яъни 70 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Янгийўлда ўзганинг 8 сотих ерини 12 минг долларга, Андижонда эса ўзганинг 1 гектар ерини 45 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган эди.
Шунингдек, Паркентда беш гектар ерни 1 млн долларга, Бўстонлиқда 5 гектар ерни 300 минг долларга, Булунғурда 20 гектар ерни 300 миллион сўмга, Сирдарёда 2,5 гектар ерни 66 млн сўмга, Сергелида ижарага олган 11 сотих ерини 37,5 минг долларга, Тўрақўрғонда 80 сотих ерни 29 минг долларга








