Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилади
Наврўз байрами арафасида Андижон—Хонобод темир йўл линиясида синов тариқасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
«Андижон—Савай—Хонобод темир йўл участкаларидаги барча қурилиш ишлари якунига етиб қолган», — дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
«Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, бу ерда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилган. Шунингдек, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) қурилган. Мавжуд 53,2 километр темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофада янги пўлат излар ётқизилган. Шунингдек, жами 7 та автомобил ва темир йўл кесишмаси бунёд этилган.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026