Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бешариқда тўрт кун ичида 14 соатдан зиёд вақт давомида «свет» бўлмагани маълум қилинди
Бешариқ туманида 14 – 17 март кунлари электр таъминотида жами 14 соат-у 36 минут узилишлар бўлган. Йирик тадбиркорлик субъектлари эса ишлаб чиқаришда фаолият кўрсата олмаган.
Бешариқлик тадбиркордан бири ўзининг Facebook’даги шахсий саҳифасида Бешариқ туманида фаолият кўрсатаётган корхонасида электр таъминотининг йўқлиги ҳақида мурожаат қолдиради.
Бешариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати тадбиркорнинг ушбу мурожаатига муносабат (https://t.me/beshariq_tumani_AX/1105) билдирди. Ҳолат Бешариқ туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрганиб чиқилган.
«Ҳақиқатан ҳам, жорий йилнинг 14 – 17 март кунлари таъминотда жами 14 соат-у 36 минут узилишлар бўлган. Натижада электр таъминотидаги узилиш туфайли тумандаги тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришида узилишлар бўлиб, ишлаш имконияти бўлмаган. Ҳозирда электр таъминотидаги узилишларни камайтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва «Ҳудуд электр таъминот» билан узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади расмий муносабатда.
Таъкидланишича, тадбиркор Шерзод Эркабоевга тегишли бўлган корхона 110/35/10 кВ Маданият нимстанциясидан чиқувчи 10 кВ «Янги» номли ҳаво узатмасидан электр таъминоти билан таъминланади.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026