17:48 / 19.03.2021
4269

BioNTech/Pfizer вакцинаси муаллифлари Германия ҳукуматининг энг олий мукофотига сазовор бўлишди

Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер BioNTech биотехнология компанияси асосчилари ва раҳбарлари Уғур Шаҳин ва Ўзлем Турежини мамлакатнинг энг олий мукофоти билан тақдирлади.  

«Уғур Шаҳин ва Ўзлем Турежи атоқли олимлар ва жасур тадбиркорлардир», деди Штайнмайер Берлиндаги Белвью саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда. «Сизларнинг инқилобий ихтироларингиз инсоният ҳаётини қутқаради, одамларни хонавайрон бўлишдан сақлайди, жамиятни, иқтисодни, маданиятни ҳаётга қайтаради», дея таъкидлаган ГФР президенти.

2020 йилнинг 9 ноябрида BioNTech ва унинг америкалик ҳамкори Pfizer бир неча ойлик клиник синовларга таяниб ўзларининг 90 фоиз самарадорликка эга препаратларини эълон қилишди. Йил охирига келиб препарат АҚШ, Буюк Британия, Евроиттифоқ ва бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилди.

Ҳозирда бу вакцина турдош препаратлар ичида энг яхшиси бўлиб турибди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top