Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, кеча, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани "Қуёшли"  МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор нимстанциясида мой маҳсулоти ёнган. 

Воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27да етиб бориб, соат 16:35да ёнғин тўлиқ қуршаб олинган ва хавфни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади маълумотда.  

Бундан олдин, Тошкентда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиққанди.