Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:30 / 20.03.2021
7808
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда дам олиш кунлари жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши маълум қилинди
"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти 2021 йил 20, 21, 22 март кунлари жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.
Акциядорлик жамиятининг 2021 йил 19 мартдаги 43-сонли "Наврўз байрами тантаналарини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан, Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан 2021 йил 20, 21, 22 март кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:
- 2021 йил 20 март - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
- 2021 йил 21 март - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;
- 2021 йил 22 март - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2021 йил 27 март - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:00 / 05.03.2026
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026