Байрамнинг қадимий анъаналари кўп асрлар давомида одамлар орасида меҳр-шавқат, тинчлик, дўстлик, бирлик ва ўзаро аҳиллик туйғуларини сингдирган. Чуқур тарихий илдизлари сабаб ушбу байрам ЮНEСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Мазкур айём кўп миллатларнинг қадимий байрами бўлиб, миллатлараро ва конфессиялараро чегараларни четлаб ўтиб умумий маданиятининг бир қисмига айланган.

Бугунги ажойиб кунда компания барчага қувонч, хотиржамлик, умидлар ва ​​порлоқ келажакка бўлган мустаҳкам ишончни тилайди. Ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ҳар доим ўзбек халқи маънавиятининг асоси бўлиб келган. Ушбу фазилатлар туфайли биз ҳаёт қийинчиликларини енгамиз.

Бу кун баҳорий кайфият, янги ва бахтли кунлар, улкан қувончлар олиб келсин! Ғалабаларимиз ёрқин, ҳар бир бошлаган ишимиз муваффақиятли бўлсин. Барчанинг хонадонига тинчлик-тотувлик, бахт-саодат, тўкин дастурхон ва фаровонлик тилаймиз!

Dream City Development компанияси

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида