Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Вашингтонни тарк этди ва Москвага учиш учун Нью-Йоркка йўл олди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Маълумот берилишича, у Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Москвага парвоз қилади.

Антонов 17 март куни Москвага чақирилганди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, у АҚШ президенти Жо Байден жамоасининг ишини таҳлил қилиш мақсадида маслаҳатлашувга чақирилган. 

Аввалроқ Жо Байден АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашуви туфайли Россияни жавобгарликка тортмоқчи эканлигини айтганди.

 У Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашганини маълум қилган ва Путин айбдор бўлса, «бадал тўлаши»ни қўшимча қилганди.