Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлдаги кластерда байрам дастурхони ёзилди
Олтинкўл туманидаги «Сайёра фаввораси плюс» МЧЖ ишчилари Наврўз айёмини кўтаринки кайфиятда нишонладилар. Бу ерда меҳнат қилаётган 280 нафар ишчи-ходим учун байрам дастурхони ёзилди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг хатна тўйи ўтказиб берилди. Жумладан, Қўштепа тайёрлов маскани ходими Барнохон Тошпўлатованинг фарзанди Юсуфжонов Асрорбекнинг ҳатна тўйи МЧЖ вакиллари иштирокида шоду ҳуррамлик билан ўтказилди.

"Бу йилги Наврўз байрамини эсда қоларли тарзда ўтказишга ҳаракат қилдик. Ишчи-ходимларнинг кайфияти қанча юқори бўлса, меҳнат самарадорлиги шунча баланд бўлади. Шу боис улар учун қулайликлар яратиш йўлидаги ишларни изчил давом эттирамиз", — дейди МЧЖ раҳбари Беҳзодбек Ўрмонов.

Мавзуга оид
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026