Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчидаги мактаб биносида зиёфат уюштирган директор ишдан бўшади
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабларининг бирида зиёфат уюштириб, спиртли ичимлик истеъмол қилган директор ва унинг ўринбосарлари ишдан бўшаган. Бу ҳақда Чироқчи тумани халқ таълими бўлими хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, 19 март куни Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. бошчилигида мактаб жамоаси Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида ўқитувчиларнинг розилиги билан 50 минг сўмдан пул йиғган. Сўнг мактабнинг ўзида зиёфат уюштирган.
Қайд этилишича, Наврўз байрами муносабати билан мактабда ташкил этилган зиёфат дастурхонида спиртли ичимликлар ҳам истеъмол қилинган.
20 март куни Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари содир бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга борган. Суриштирувда 19 март куни содир бўлган воқеа тасдиқланган. Шундан сўнг директор ва унинг ўринбосарлари ўз хоҳишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишни сўраб ариза ёзган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026