17:12 / 24.03.2021
9505

Давлат думаси Путинга яна президентликка номзод бўлиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди

Давлат думаси Россия Конституциясига ўзгартишлар киритмоқда.

Россия Давлат думаси 24 март куни Конституцияга киритиладиган ўзгартишларни қонунга мословчи ўзгаришларни учинчи ўқишда қабул қилди. Ўзгаришлар, жумладан, амалдаги президент Владимир Путинга яна икки бор президентликка номзодини кўрсата олиш ҳуқуқини беради.

Қонун лойиҳасига биноан, президентлик лавозимини икки мартадан кўп эгаллаш мумкин эмас. Бироқ бу «Конституцияга ўзгартишлар киритилгунига қадар амалда бўлган давлат раҳбарига татбиқ этилмайди».

Президентлик муддатлари ҳақидаги ташаббус муаллифлари «Единая Россия» партияси аъзолари Павел Крашениников ва Ольга Савастьянова ҳамда сенатор Андрей Клишас бўлишди. Путин 2020 йил декабрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2024 йилда яна номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақида бир қарорга келмаганини айтганди.

Россия Федерациясининг Конституциясига ўзгартиш киритиш

Россия Давлат думаси Конституцияга  ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Ўзгартишлар Асосий қонуннинг 22-моддасига тааллуқли бўлиб, жумладан, Россия Федерацияси ҳукуматига халқаро ташкилотларнинг қарорларини бажармаслик ҳуқуқини бериш ва давлат хизматчиларига чекловларни кўпайтиришни назарда тутади.

Россия марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги референдумда сайловчиларнинг 77,92 фоизи бу ўзгаришни ёқлаган, 21,27 фоизи қарши овоз берган.

Top