Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудида жойлашган «Мингчинор» ЙПХ масканида 1 килограмм марихуана гиёҳванд моддасини олиб кетаётган оғуфурушлар қўлга олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 28 феврал куни Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» ЙПХ масканида туман ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Э.М.га тегишли бўлган «Lacetti» автомашинаси текширилганда ундан оғирлиги 1 кг 35 грамм бўлган марихуана гиёҳванд моддаси топилган.

Дастлабки суриштирувларда Э.М. ва унинг шериги Х.Р. мазкур гиёҳванд моддасини Тошкент шаҳрига олиб боришни режалаштиргани маълум бўлган.

Ҳозирда оғуфурушларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1 000 АҚШ долларига гиёҳванд модда сотаётган андижонлик қўлга олинди

Ўзбекистонга шампун идишда 12 кг героин олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди