Ўтган йил ноябрида Ўзбекистон тарихида илк бор миллий валюта – сўмда 2 триллион сўмлик суверен халқаро облигациялар халқаро молия бозорларида жойлаштирилгани хабар қилинганди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, 24 март куни мазкур облигациялардан тушган маблағларни Ўзбекистон тараққиёти ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга сарфлашда ҳамкорлик қилиш бўйича БМТ Тараққиёт дастури билан англашув меморандуми имзоланди.

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида мазкур маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви ва автомобил йўллари инфратузилмаси ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишларига сарфланишини айтди.

«Икки триллион сўм ҳисобига республикада 25 та янги мактаб қуриш ва 21 та мактабни реконструкция қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 3 та янги шифохона қурилади ва 14 таси тўлиқ таъмирланади.

200 километрдан ортиқ ичимлик суви ва канализация тизимларини, 300 километрдан зиёд автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

125 миллиард сўм маблағ аёлларга, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларга молиявий кўмак ва имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади.

Бунинг учун БМТ Тараққиёт дастури билан лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини тузяпмиз. Бу гуруҳ ҳар бир лойиҳанинг қандай бажарилаётганини мониторинг қилиш ва унинг натижалари бўйича жамоатчиликка доимий равишда ҳисобот бериш билан шуғулланади», - деди вазир ўринбосари.

Меморандумда, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш, халқаро тажриба асосида лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиб бориш ва натижалари юзасидан ҳисобот шакллантиришда ҳамкорлик қилиш ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, 2020 йил 19 ноябрда чиқарилган Ўзбекистоннинг миллий валютадаги илк халқаро облигациялари транзакциясига «тараққиёт молияси» мақоми берилган ва транзакциянинг тараққиётга бўлган таъсири «юқори даражада» баҳоланган.

Халқаро облигациялар транзакциясидан келиб тушган маблағлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига, хусусан: