PTI ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон президенти Research and Referral ҳарбий госпиталига етказилган. У ҳозирда кўрикдан ўтказилмоқда ва кузатув остида қолмоқда.
“Унинг аҳволи барқарор”, деб айтилган хабарда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ковинд март бошида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган.












