Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Миллий жамоада ҳалигача Нестеров даражасидаги дарвозабон йўқ». Одил Аҳмедов Намангандаги ўйин ва Ганадан тажрибасиз футболчилар келгани ҳақида
Ўзбекистон ва Гана (2:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувини миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўтказиб юборди. Тез орада янги клубга ўтиши кутилаётган 33 ёшли легионеримиз Хитойда бўлиб турибди. Намангандаги учрашувдан кейин Tribuna.uz мухбири Одил Аҳмедов билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйини ҳақидаги фикр ва хулосалари билан қизиқди.
«Бу Гананинг асосий таркиби эмаслиги, тажрибасиз футболчилар келгани билиниб турди»
- Аввало учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин бизнинг назоратимиз ва сценарийимиз остида ўтди. Рақибдан кўра кўпроқ ҳужум қилдик, тўпни ўзимизда сақладик. Рақибимиз ҳақида айтадиган бўлсам, бу Гананинг асосий таркиби эмаслиги ўйиндан ҳам билиниб турди. Чунки оддий ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Уларда тажриба йўқлиги, тажрибасиз футболчилар келгани кўринди. Шунга қарамай, Гана қандай кучли жамоа эканлигидан келиб чиқсак, бу ўйин биз учун муҳим бўлди. Энг асосийси ғалаба қозондик. Рақиблар ҳисобни тенглаштиргач, иккинчи голни ўз вақтида урдик.

«Игнат ҳар тарафлама кучли дарвозабон бўлган»
- Миллий жамоамиздаги дарвозабонлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ким чақирув олаётган бўлса барчаси ишончни оқлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Бироқ фикримча, Игнатий Нестеров даражасидаги дарвозабон ҳалигача чиққани йўқ. Игнат ҳар тарафлама кучли дарвозабон бўлган. У оёқда ҳам яхши ўйнарди, футболчиларга ҳам кўрсатма бериб, майдонда руҳан қўллаб-қувватларди. Умид қиламанки, ҳозирги дарвозабонлар ҳам келажакда Нестеровдек ишончни оқлай олишади.

«Ўйин давомида эътиборим Азимда бўлди»
- Очиғини айтсам, ўйин давомида бор эътиборим укам – Азимда бўлди. Ҳар бир футболчи учун миллий жамоа ва клубдаги ўйини орасида фарқ бўлади. Чунки миллий жамоа ва чемпионатдаги ўйинларни таққослаш қийин. Фикримча, Азимжон ҳимояда ўйнаган бўлса-да, ёмон ҳаракат қилмади. Қўпол хатоларга йўл қўйгани йўқ. Ҳужумларни бошлаб бериш ва рақиб ҳужумларини тўхтатишга яхши ҳаракат қилди. Умуман, Анзур ва Азим ҳимоя марказида тартибли тўп суришди, - дейди Одил Аҳмедов Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши ўтказади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026