Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ривожланиши, халқаро майдонда унинг нуфузи мустаҳкамланиши ва мамлакатнинг ҳар томонлама равнақи ҳукуматнинг оқилона ва моҳирона ҳаракатисиз мумкин бўлмаган бўлар эди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг кўчмас мулк соҳасидаги сиёсатининг мутаносиблиги ҳам жаноб Жалан учун жуда аҳамиятлидир.

2018 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Президентининг Ҳиндистонга расмий ташрифи вақтида MJ Developers Ўзбекистон ҳукумати билан суммаси 100 млн АҚШ долларини ташкил этадиган сармоя битимини имзолади.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат ва жаноб Мурари Лал Жалан Minerva City'даги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбирда

«Ушбу лойиҳа нафақат фойда олиш, балки Minerva City аҳолиси учун қулай ва экологик шароитларни яратиш учун ҳам йўналтирилгандир», – дея таъкидлади Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат Minerva City'даги Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбирда.

Элчининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг намунасидир. Сармоядорлар, қурувчилар ва архитекторларнинг кучли жамоаси икки мамлакат қанчалик яқин ҳамкорлик қилишларини кўрсатиб беради.

«MJ Developers лойиҳалари Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг дўстлигида муҳим кўрсаткич бўлади. Нафақат маданий алоқалар, балки икки мамлакат ўртасидаги инфраструктуранинг ривожланишидаги техник ноу-хау ҳам мустаҳкамланади ва янги даражага чиқади», – деб қўшимча қилди Маниш Прабхат.

Жаноб Жаланнинг фаолияти тарихи аксарият ёш тадбиркорларга стимул бўлиб хизмат қиладиган илҳомлантирувчи ҳикоялардан биридир. Жаноб Жаланнинг фамилияси кўплаб дунёга машҳур бизнесменлар фамилияси билан тенглаша олади.

Ўсмирлик давриданоқ у отаси билан оилавий бизнес – қоғоз савдосининг ривожланиши устида иш олиб борган.

У кўплаб компанияларда ишлаган, бизнеснинг барча жиҳатларини ўрганиб, 23 ёшида умуман янги саноат – фототасвир йўналишида ўз бизнесини очишга қарор қилади.

Ёш тадбиркор ўз фотолабораториясини очади ва бу тез орада ҳақиқий ишбилармонларча ёндашуви орқали бутун Ҳиндистон бўйлаб кўплаб лабораторияларга айланади.

Ушбу даврдан Мурари Лал Жаланнинг карьераси юксак чўққи томон йўналмоқда.