Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган пулни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «К.Т.» МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банкидан жисмоний шахсларга иссиқхона қуриб бериш учун ажратилган 105 миллион сўм кредит маблағни иссиқхона қуриб бермасдан, ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан «К.Т.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026