Самарқандда «Жентра» қарама-қарши йўналишга чиқиб «авария» содир этди. Икки нафар йўловчи ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Ургут туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. «Жентра» автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган «Кобальт» билан тўқнашган. Оқибатда икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, 2021 йил 29 март куни кеч соат 19:00 ларда М39 Алмати—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ургут туманидан ўтувчи 1103-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Самарқанд—Қарши йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган давлат рақами 30 U 677 ЕА бўлган «Жентра» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 70 М 795 NА бўлган «Кобальт» автомашинасига бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида ҳар икки автомашинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган шахслар вафот этган. Ҳайдовчилар эса турли тан жароҳатлари билан Ургут тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Таъкидланишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024