Икки вилоятда ДСБга янги бошлиқлар тайинланди
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Равшан Насимов Андижон вилоятида вакант лавозимни эгаллади. Ўз навбатида унинг ўрнига Навоий вилояти ДСБга янги раҳбар тайинланди.
Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти фармойишига асосан, Равшан Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Р.Насимов 1971 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент молия институтини “иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Равшан Насимов бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Р.Насимов солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Самарқанд вилояти Сиёб тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқларни тахминлаш ва уларнинг тушумини назорат қилиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.
- У 2020 йил ёзидан Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йил февралида Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган Отабек Турсунов ўрнида иш бошлайди.
Шунингдек, президент фармойишига асосан, Анвар Ботиралиев Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Анвар Ботиралиев 1977 йил Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Фарғона давлат университетини “иқтисодиёт” мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
А.Ботиралиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Анвар Ботиралиев солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш шуъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
14:48 / 18.12.2024